date

Хитойда 4,75 литр сарфлайдиган гибрид Геелй Монжаро сотуви бошланди

Хитойда 4,75 литр сарфлайдиган гибрид Геелй Монжаро сотуви бошланди

Хитойда Геелй компанияси Хингюе Л и-HEV Смарт Ҳйбрид кроссоверининг сотувини расман бошлади. Ушбу модель ташқи бозорларда Геелй Монжаро номи билан танилган. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Автомобиль уч хил версияда таклиф этилмоқда ва унинг нархи 130 700 юандан 144 700 юангача этиб белгиланган.


Моделнинг асосий хусусияти 1,5 литрли турбомоторга асосланган янги Геелй и-HEV ўзи қувватланувчи гибрид тизимидир. Компания маълумотларига кўра, қувват қурилмаси 313 от кучини таъминлайди.

WLTC цикли бўйича ўртача ёқилғи сарфи 100 километрга атиги 4,75 литрни ташкил этади.

Автомобиль 3 поғонали DHT узатмалар қутиси билан жиҳозланган. Монжаро и-HEV салонида иккита катта экран ўрнатилган бўлиб, улар Snapdragon 8155 платформаси ва DeepSeek сунъий интеллекти интеграция қилинган Флйме Ауто медиатизимида ишлайди.

Шунингдек, кроссовер 128 TOPS ҳисоблаш қувватига эга Қианли Ҳаоҳан H3 автоном бошқарув тизимига эга. Бунга қўшимча равишда, автомобилга CCD адаптив осмаси ўрнатилган бўлиб, у ҳайдаш қулайлигини оширишга хизмат қилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Авто » Хитойда 4,75 литр сарфлайдиган гибрид Геелй Монжаро сотуви бошланди