date

Денис Макаров Туркия футболи ҳақида ўз фикрини билдирди

Денис Макаров Туркия футболи ҳақида ўз фикрини билдирди

«Кайсериспор»нинг янги футболчиси, россиялик ҳужумкор ярим ҳимоячи Денис Макаров Туркия чемпионатидаги ўйин услуби ҳақида гапирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Макаровнинг таъкидлашича, бу ерда футбол жуда динамик: жамоалар тез-тез ҳужум ва ҳимоя орасида алмашади. Унинг сўзларига кўра, турк клублари кўпинча марказ орқали ўйнамайди, ўйин эса очиқ ва юқори тезликда ўтади. «Бу ерда деярли ҳар бир учрашувда имкониятлар 50 га 50: баъзан бир жамоада беш-олти вазият бўлади, баъзан рақибда. Ким тезроқ гол урса, ўшанга ютиш осонроқ», — дея Макаровнинг фикрини «Чемпионат» келтиради.

Шунингдек, футболчи янги жамоасини яхшироқ тушуниш учун кўплаб шарҳ ва видеоларни кўриб чиққанини айтди. У Туркияда жамоалар дарвоза олдида «автобус қўйиб», фақат ҳимоядан ўйнаб қолиши кам учрашини ҳам қайд этди.

Ҳозирда «Кайсериспор» Туркия Суперлигаси турнир жадвалида 17-ўринда бормоқда. Жамоа навбатдаги учрашувини 1-февраль куни сафарда «Галатасарай»га қарши ўтказади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Денис Макаров Туркия футболи ҳақида ўз фикрини билдирди