date

Усмон Дембелени Саудия чемпионати томонга чорлаяпти

Усмон Дембелени Саудия чемпионати томонга чорлаяпти

ПСЖнинг француз ҳужумчиси Усмон Дембеле Саудия Арабистони чемпионатида фаолиятини давом эттириши мумкин. Sky Sports манбаси шундай хабар тарқатди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Маълумотларга кўра, саудиялик шайхлар ёзги трансфер ойнаси учун «Олтин тўп» соҳибини олиб келиш бўйича ишларни бошлаб юборган. Келишувнинг эҳтимолий нархи ҳозирча ошкор этилмади, Дембеле қайси топ-клуб нишонида экани ҳам аниқ эмас.

Аввалроқ Дембеле ПСЖ билан шартномани узайтириш учун жуда юқори маош талаб қилаётгани айтилганди. Бироқ парижликлар президенти клубдаги белгиланган маош чегарасини, ҳатто жамоанинг энг ёрқин юлдузи учун ҳам, оширмаслигини очиқ билдириб қўйган.

Transfermarkt баҳосига кўра, 28 ёшли Дембеле ҳозирда 100 миллион евродан баҳоланмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Усмон Дембелени Саудия чемпионати томонга чорлаяпти