«Олтин тўп» соҳиби Дембеле Саудия чемпионатига йўл олиши мумкин

ПСЖ ҳужумчиси Усман Дембеле фаолиятини Саудия Арабистони чемпионатида давом эттириши мумкин. Sky Sports хабарига кўра, бу йўналишда музокаралар фонида илк қадамлар ташланган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Манбага кўра, маҳаллий шайхлар ёзги трансфер ойнасида «Олтин тўп» соҳибини олиб келиш устида ишлашни бошлаб юборган. Эҳтимолий келишув нархи ҳозирча ошкор этилмади, шунингдек, Дембеле қайси саудиялик топ-клуб нишонида экани ҳам номаълум.
Аввалроқ Дембеле ПСЖ билан шартномани узайтириш учун жуда катта маош талаб қилаётгани ҳақида маълумотлар тарқалган эди. Бироқ парижликлар президенти жамоанинг энг юлдуз футболчиси бўлса ҳам, клубдаги белгиланган маош лимити оширилмаслигини аниқ билдириб ўтган.
Transfermarkt маълумотига кўра, 28 ёшли Дембеле ҳозирда 100 миллион евроға баҳоланмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!