date

«Байер» Мёнхенгладбахда «Боруссия» билан дуранг ўйнади

«Байер» Мёнхенгладбахда «Боруссия» билан дуранг ўйнади

Бундеслиганинг 21-турида «Байер» сафардa Мёнхенгладбахнинг «Боруссия»си билан учрашди. Леверкузен жамоаси дарвозага аниқ зарба бера олмаган бўлса-да, танаффус арафасида ҳисобни тенглаштирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Учрашувнинг 10-дақиқасида Харис Табакович хавфли зарба йўллади, дарвозабон тўпни ушлаб қола олмади ва қайтган тўпга биринчи бўлиб етиб келган Янник Энгелхардт ҳисобни очди — 1:0.

45-дақиқада «Байер» жавоб қайтарди: Алеша Гарсиянинг зарбасидан кейин тўп Филипп Зандерга тегиб, ўз дарвозасига кириб кетди. Автогол эвазига ҳисоб 1:1 бўлди.

Иккинчи бўлимнинг бошида Патрик Шик вазиятдан фойдалана олмади — унинг зарбаси тўсинга тегди.

Якунда томонлар 1:1 ҳисобида дурангга рози бўлди. Бу натижадан сўнг «Байер» турнир жадвалида 5-ўринга кўтарилди, «Боруссия» эса 12-ўринда қолди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Байер» Мёнхенгладбахда «Боруссия» билан дуранг ўйнади