date

Компани 18 ёшли Ндиаени «Майнц»га қарши асосий таркибга қўйди

Компани 18 ёшли Ндиаени «Майнц»га қарши асосий таркибга қўйди

«Бавария» бош мураббийи Венсан Компани Бундеслиганинг «Майнц»га қарши учрашуви олдидан 18 ёшли Бара Сапоко Ндиаенинг кутилмаган дебюти борасида ўз фикрларини билдирди. Ёш ярим ҳимоячи таянч зонасида Александр Павлович билан бирга асосий таркибда майдонга тушди. Мюнхенликлар устози бундай ўйинлар ёш футболчилар учун осон кечмаслигини ва бу катта синов эканини таъкидлади. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Компани жамоасидан турнир жадвалининг қуйи поғоналарида бораётган рақибга қарши сафар ўйинида етуклик кўрсатишни талаб қилди. Мураббийнинг сўзларига кўра, Ндиайе ушбу имкониятни ўз меҳнати билан қўлга киритган. Шу куни Жошуа Киммихга дам берилди, Жамал Муссиала эса захирада қолдирилиб, унинг ўрнини Леон Горетзка эгаллади. Мюнхенликлар ўтган турда «Штутгарт»ни мағлуб этиб, чемпионликни муддатидан олдин нақд қилиб бўлган эди.


Сенегаллик марказий ярим ҳимоячи Ндиайе «Бавария»нинг Африкадаги ҳамкори «Гамбинос Старс» клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. У ўтган ёзда жамоа кўригида бўлган ва Компанининг эътиборини тортган эди. Ҳозирда футболчи ижара асосида ўйнамоқда, бироқ Германия рекордсмионлари ёзда унинг трансфер ҳуқуқини тўлиқ сотиб олишни режалаштирмоқда.

Ндиайе бунгача Бундеслигада «Санкт-Паули» ва «Штутгарт»га қарши баҳсларда захирадан майдонга тушган эди. Шунингдек, у Германия кубоги ярим финалида «Байер»га қарши ўйин қайдномасига ҳам киритилган. Компани билан бирга яна уч нафар академия тарбияланувчиси — Дениз Офли, Рафаэл Павлич ва Бастиан Ассомо ҳам захира ўриндиғидан жой олди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Компани 18 ёшли Ндиаени «Майнц»га қарши асосий таркибга қўйди