date

Пекинда 7 ўринли Haval V7 Plus кроссовери тақдим этилди

Пекинда 7 ўринли Haval V7 Plus кроссовери тақдим этилди

Пекин автосалонида Ҳавал V7 Plus кроссоверининг 7 ўринли варианти расман дебют қилди. Hi4 гибрид тизими ва тўлиқ узатмали бошқарувга эга ушбу автомобиль уч хил комплектацияда мижозларга таклиф этилмоқда. Моделнинг базавий версияси 193,8 минг юань этиб белгиланди, бу эса халқаро бозорда рақобатбардош нарх ҳисобланади. Бу ҳақда Китайские-автомобили.рф хабар беради.

Хитойда Раптор номи билан танилган ушбу моделнинг экспорт варианти V7 деб аталади. Янги 7 ўринли модификация стандарт V7 моделининг узайтирилган версияси бўлиб, унинг узунлиги 4912 мм, кенглиги 1950 мм ва баландлиги 1905 мм ни ташкил этади. Автомобилнинг ғилдираклар базаси 2850 мм га тенг бўлиб, йўл клиренси 221 мм ни ташкил қилади.


Кроссовернинг ички қисми 14,6 дюймли сенсорли экран ва 12,3 дюймли рақамли асбоблар панели билан жиҳозланган. Ўриндиқлар уч қаторда жойлашган бўлиб, 2+3+2 схемаси асосида шакллантирилган. Шунингдек, салонда смартфонлар учун симсиз қувватлантириш қурилмаси ва ҳайдаш режимларини танлаш учун махсус шайба ўрнатилган.

Техник жиҳатдан Ҳавал V7 Plus 1,5 литрли турбо двигатель ва иккита электромотордан иборат гибрид тизим билан таъминланган. Тизимнинг умумий қуввати 435 от кучига тенг бўлиб, у 100 км/соат тезликка 5,9-6,1 сонияда эришади. Аккумулятор қуввати билан автомобиль 252 км гача, гибрид режимда эса 1000 км дан ортиқ масофани босиб ўтиши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Авто » Пекинда 7 ўринли Haval V7 Plus кроссовери тақдим этилди