Роналдуни тўпурарлар пойгасида яна икки рақиб ортда қолдирди

Криштиану Роналду ўйинларда кўринмаётган бир пайтда, унинг асосий рақиблари голларни уришда давом этмоқда. Португалиялик ҳужумчи аввалроқ тўпурарлар рўйхатида «Ал-Аҳли» футболчиси Айвен Тоунига етакчиликни бой берганди, энди эса ундан «Ал-Қадисия» вакили Хулиан Киньонес ҳам ўзиб кетди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ҳозирча Роналдунинг ҳисобида 17 та гол бор. Тоуни 19 бор рақиб дарвозасини ишғол қилган бўлса, Киньонес 18 та гол билан ундан кейинги ўринда бормоқда.
41 ёшли форвард келаси ёздаёқ Саудия Арабистонини тарк этиши мумкин. Футболчи Саудия Арабистони Суверен жамғармаси «Ал-Ҳилол»ни «Ал-Наср»га қараганда кўпроқ қўллаётгани, шу боис чемпионатда «ҳалол рақобат» ҳақида гапириш қийинлигини ўйламоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг