date

Роналду тўпурарлар пойгасида ортда қолиб бормоқда

Роналду тўпурарлар пойгасида ортда қолиб бормоқда

Криштиану Роналду майдонлардан четда қолаётган бир пайтда, унинг рақиблари гол уришда давом этмоқда. Аввалроқ португалиялик ҳужумчи тўпурарлар рўйхатида «Ал-Аҳли» вакили Айвен Тонига етакчиликни бой берганди, энди эса уни «Ал-Кадисия» футболчиси Хулиан Киньонес ҳам ортда қолдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Роналду ҳисобида ҳозирча 17 та гол бор. Тони 19 марта рақиб дарвозасини ишғол қилган бўлса, Киньонес 18 та гол билан ундан ҳам олдинга чиқди.

41 ёшли форвард эса келаётган ёздаёқ Саудия Арабистонини тарк этиши мумкин. У Саудия Арабистони Суверен жамғармаси «Ал-Ҳилол»га «Ал-Наср»га қараганда кўпроқ кўмак бераётганини ўйламоқда ва шу сабаб чемпионатда тенг рақобат ҳақида гапириш қийинлигини таъкидламоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Роналду тўпурарлар пойгасида ортда қолиб бормоқда