date

Роналду можароси Жезуснинг «Ал-Наср»даги келажагини сўроқ остига қўйди

Роналду можароси Жезуснинг «Ал-Наср»даги келажагини сўроқ остига қўйди

«Ал-Наср»да Криштиану Роналду билан боғлиқ вазият бош мураббий Жорже Жезуснинг клубдаги келажагига ҳам бевосита таъсир қилиши мумкин. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Португалиялик мутахассис «Ал-Наср» таклифини қабул қилишида юлдузли ватандоши муҳим омиллардан бири бўлган. Бироқ 41 ёшли ҳужумчи жамоа учрашувларида қатнашмай, ўйинларни бойкот қилишда давом этмоқда ва ёзда клубни тарк этиши эҳтимоли бор. Al Nassr Zone саудиялик ОАВга таяниб хабар беришича, Жезус Роналду масаласи ҳал бўлмагунча шартномани узайтириш бўйича музокараларга киришмаслик позициясида. 71 ёшли мураббийнинг амалдаги битими мавсум якунида тугайди.

Жорже Жезус «Ал-Наср» бош мураббийи сифатида 2025 йил июль ойида иш бошлаган. У бунгача икки йил давомида «Ал-Ҳилол»ни бошқарган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Роналду можароси Жезуснинг «Ал-Наср»даги келажагини сўроқ остига қўйди