date

Роналду можароси «Ал-Наср» бош мураббийининг келажагини сўроқ остига қўйди

Роналду можароси «Ал-Наср» бош мураббийининг келажагини сўроқ остига қўйди

Криштиану Роналду атрофидаги вазият «Ал-Наср» бош мураббийи Жорже Жезушнинг клубдаги келажагига ҳам бевосита таъсир кўрсатиши мумкин. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Португалиялик мутахассис бу жамоа билан шартнома имзолашга катта даражада юлдузли ватандоши омили сабаб бўлгани айтилмоқда. Бироқ 41 ёшли ҳужумчи жамоа учрашувларини бойкот қилишда давом этмоқда ва ёзда клубни тарк этиши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Al Nassr Zone саудиялик ОАВга таяниб хабар беришича, Жезуш Роналду масаласи ҳал бўлмагунча «Ал-Наср» билан шартномани узайтириш бўйича музокараларни бошламасликка қарор қилган. 71 ёшли мураббий билан амалдаги келишув мавсум якунида якунланади.

Жорже Жезуш «Ал-Наср»даги ишини 2025 йил июлида бошлаган. У бунгача икки йил давомида «Ал-Ҳилол»ни бошқарган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Роналду можароси «Ал-Наср» бош мураббийининг келажагини сўроқ остига қўйди