Кампани «Бавария»нинг голлар рекорди ҳақида фикр билдирди

«Бавария» бош мураббийи Венсан Кампани Бундеслигада бир мавсумдаги голлар бўйича мумкин бўлган рекорд мавзусига муносабат билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Мюнхен клуби бу мавсум ҳужумда ниҳоятда сермаҳсул ўйнамоқда: 21-турдан кейин жамоа 79 та гол урди. Чемпионатнинг амалдаги энг юқори натижаси эса 101 голни ташкил қилади.
«Бу мен учун устувор вазифа эмас. Аммо, албатта, биз ҳужумда ўзимизни кўрсатишни ва кўп гол уришни хоҳлаймиз — “Бавария” мақоми шунни талаб қилади, мухлислар ҳам шунни кутади. Бу бизнинг кучли томонимиз. Мен учун энг муҳими — исталган лаҳзада гол ура олишимизни ҳис қилиш. Ҳозир йигитлар бу борада жуда яхши ишлаяпти», — деди Кампани матбуот анжуманида.
Якшанба куни «Бавария» навбатдаги йирик ғалабасини қайд этди: жамоа «Хоффенхайм»ни 5:1 ҳисобида мағлуб этди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!