Компани «Бавария»нинг голлар рекорди ҳақидаги саволга жавоб берди

«Бавария» бош мураббийи Венсан Компани Бундеслигада бир мавсумда энг кўп гол уриш рекордини янгилаш эҳтимоли юзасидан фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Мюнхен клуби бу мавсум ҳужумда фавқулодда унум кўрсатмоқда: 21-турдан кейин жамоа ҳисобида 79 та гол бор. Чемпионатнинг амалдаги рекорди эса 101 та голни ташкил қилади.
«Мен учун бу биринчи навбатдаги мақсад эмас. Бироқ “Бавария” мақоми ҳужумкор ўйин ва кўп гол уришни талаб қилади, мухлислар ҳам шуни кутади. Бу — бизнинг кучли томонимиз. Мен учун энг муҳими, исталган дақиқада гол ура олишимизни ҳис қилиш. Ҳозир йигитлар бу вазифани аъло даражада бажармоқда», — деди Компани матбуот анжуманида.
Якшанба куни «Бавария» навбатдаги йирик ғалабасини ҳам расмийлаштириб, «Ҳоффенхайм»ни 5:1 ҳисобида мағлуб этди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!