date

Ди Мария Аргентинада симуляция айбловлари остида қолди

Ди Мария Аргентинада симуляция айбловлари остида қолди

Анхел ди Мария ватани Аргентинага қайтди ва дастлабки ижобий ўйинлардан кейин унинг атрофида нохуш фон кучайди. Бу ҳолат кўпроқ натижалардан эмас, балки рақиблар ҳамда мухлислар орасидаги норозиликдан келиб чиқмоқда: улар тажрибали вингер майдонда тез-тез йиқилишга урғу бериб, ҳакамни алдaшга уринади, деб ҳисобламоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Аргентина чемпионати муҳокама қилинадиган форумларда собиқ «Манчестер Юнайтед» ва «Реал» футболчиси, ҳозирда «Росарио Сентрал» сафида тўп сураётган ди Марияга нисбатан танқидлар кўпайган. Айрим изоҳларда «Нега ди Мариянинг ҳийлалари учун уни огоҳлантиришмайди», «Юлдуз футболчи, аммо бу қилиқлар жонига тегди», «Шундай даражадаги ўйинчининг пенальти сўраш учун бундай йўл тутиши ачинарли» каби фикрлар янграмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Ди Мария Аргентинада симуляция айбловлари остида қолди