Ди Мария Аргентинада симуляция айбловлари остида қолди

Анхел ди Мария ватани Аргентинага қайтди ва дастлабки ўйинлардан кейин унинг атрофида ёқимсиз фон кучая бошлади. Бу ҳолат кўпроқ майдондаги натижалардан эмас, балки рақиблар ҳамда мухлислар орасидаги эътирозлар билан боғлиқ: улар футболчини эпизодларни бўрттириб кўрсатишда айбламоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Аргентина чемпионати муҳокама қилинадиган форумларда ди Мариянинг ҳаракатларига нисбатан танқидлар кўпайган. “Нега ди Марияни ҳийлалари учун огоҳлантиришмайди”, “У юлдуз, лекин бундай ўйин услуби бездириб юборди”, “шундай даражадаги футболчи пеналти сўраб йиқилишга уринаётгани ачинарли” каби фикрлар тез-тез учрайди. Аввал “Манчестер Юнайтед” ва “Реал” сафида тўп сурган футболчи ҳозир “Росарио Сентрал” шарафини ҳимоя қилмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!