Жек Грилиш жарроҳлик амалиётини бошдан кечирди ва огоҳлантирди

«Эвертон»нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Жек Грилиш жароҳатланган оёғидан операция қилдирди. Бу ҳақда 30 ёшли қанот футболчиси ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали маълум қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Грилишнинг ёзишича, у мавсумни бундай якунлашни истамаган, бироқ футбол шундай. Амалиёт муваффақиятли ўтган, энди эса асосий эътибор тикланиш жараёнига қаратилган. Футболчи қўллаб-қувватлов учун мухлисларга миннатдорлик билдириб, янада кучлироқ қайтиб, яхши натижалар кўрсатишга интилишини таъкидлади.
Жорий мавсумда Грилиш «Эвертон» сафида 22 та учрашувда майдонга тушди. Ярим ҳимоячи 2 та гол уриб, 6 та голли узатмани амалга оширди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг