date

Роналду ўйинда иштирок этмаган бўлса ҳам «Ал-Наср» ютди

Роналду ўйинда иштирок этмаган бўлса ҳам «Ал-Наср» ютди

Криштиану Роналду мураббий билан келишувга кўра ОФК Чемпионлар лигаси 2 гуруҳ босқичи учрашувларида майдонга тушмаяпти. Шунга қарамай, саудияликлар сардорсиз ҳам барқарор натижа кўрсатмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Чоршанба куни «Ал-Наср» гуруҳдаги бешинчи ўйинида ҳам ғалаба қозониб, Тожикистонда «Истиқлол»ни 4:0 ҳисобида йирик мағлубиятга учратди. Бу натижа жамоага гуруҳни биринчи ўринда якунлаб, кейинги босқичга чиқишни таъминлади.

Ўйиндан сўнг Роналду ижтимоий тармоқларда «Ал-Наср»нинг пешқадам сифатида кейинги босқичга йўл олгани ҳақидаги постни репост қилди ва унга икки эмодзи — олов ҳамда қарсаклар белгисини қўшди.

40 ёшли Роналду «Ал-Наср» билан тузган амалдаги шартномаси бўйича 2027 йил ўрталаригача клуб футболчиси ҳисобланади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Роналду ўйинда иштирок этмаган бўлса ҳам «Ал-Наср» ютди