Ди Мария Аргентинада симуляция айбловлари остида қолди

Анхел ди Мария ватанга қайтгач, дастлаб ижобий ўйинлари билан кўзга ташланди. Бироқ тез орада унинг атрофида салбий фон кучайди: муаммо натижалардан кўра кўпроқ рақиблар ва мухлислар норозилиги билан боғлиқ бўлиб, улар футболчини майдонда тез-тез симуляция қилади, деб ҳисобламоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Аргентина чемпионати муҳокама қилинадиган форумларда «Нега ди Марияни ҳийлалари учун ҳеч қачон огоҳлантиришмайди?», «У юлдуз, лекин бу қилиқлар жонига тегди», «Шунақа даражадаги ўйинчи пеналти сўраш учун бундай йўл тутгани ачинарли» каби кескин фикрлар янграмоқда. Аввал «Манчестер Юнайтед» ва «Реал»да ўйнаган ди Мария ҳозир «Росарио Сентрал» сафида майдонга тушмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг