date

«Бавария» ёзги трансферларда хавфи паст йўлни танлади

«Бавария» ёзги трансферларда хавфи паст йўлни танлади

Мюнхеннинг «Бавария» клуби ёзги трансферлар бўйича йўналишини белгилаб олди. The Touchline хабарига кўра, клуб хавфи паст, бироқ келажакда катта фойда бериши мумкин бўлган футболчиларга устуворлик бермоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Режага кўра, «Бавария» бир нечта ёш ижрочиларни сафига қўшмоқчи: улар ёки дарҳол асосий жамоада ўйнаб бера олиши, ёки кейинчалик трансфер орқали клубга даромад келтириши керак.

Шу боис, жорий йилда гранд трансферлар ва катта юлдузлар ортидан қувиш режалаштирилмаётгани сезилмоқда. Бу қарор тўғрими — савол очиқ.

«Бавария» айни пайтда Германия чемпионатида пешқадамлик қилмоқда ва Европа Чемпионлар Лигаси 1/8 финалининг март ойидаги ўйинларига тайёргарликни босқичма-босқич кучайтирмоқда. Рақиб номи қиш якунига яқин маълум бўлади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Бавария» ёзги трансферларда хавфи паст йўлни танлади