date

Европанинг топ-5 лигасида фақат икки клуб 30+ футболчисиз ўйнамоқда

Европанинг топ-5 лигасида фақат икки клуб 30+ футболчисиз ўйнамоқда

Европанинг беш кучли чемпионати орасида ҳозирча атиги икки клуб мавсум давомида 30 ёшдан катта футболчини майдонга туширмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Opta Sports маълумотига кўра, бу АПЛдаги Лондоннинг “Челси”си ҳамда Бундеслигадаги “Штутгарт”. Қолган жамоалар эса ўз чемпионат ўйинларида ҳеч бўлмаганда бир марта 30 ёшдан ошган футболчини майдонга туширишга улгурган.

Янги бош мураббий Лиам Розенор қўл остидаги “Челси” АПЛда 44 очко билан бешинчи поғонада бормоқда. “Штутгарт” ҳам Бундеслигада 39 очко билан 5-ўринда: 4-ўриндаги жамоадан қўшимча кўрсаткичлар бўйича ортда, 3-ўриндан эса уч очко узоқликда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Европанинг топ-5 лигасида фақат икки клуб 30+ футболчисиз ўйнамоқда