date

Непомняшчий Сафоновни ёш футболчиларга ибрат деб атади

Непомняшчий Сафоновни ёш футболчиларга ибрат деб атади

Россиялик мураббий Валерий Непомняшчий «ПСЖ» дарвозабони Матвей Сафоновни ёш ўйинчилар учун намуна сифатида тилга олди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Мутахассиснинг таъкидлашича, Сафоновнинг Париж клубида асосий дарвозабон мақомига чиққани қувонарли ҳолат. Непомняшчийга кўра, Матвей узоқ вақт амалиёт етишмаслигига қарамай таслим бўлмади ва ўйини билан ҳаммасини исботлади. Бу ҳақда «RB Sport» хабар берди.

26 ёшли посбон жорий мавсум Франция Лига 1 мусобақасида тўртта учрашувда майдонга тушиб, учта гол ўтказиб юборди, икки ўйинда эса дарвозасини дахлсиз сақлаб қолди. Шунингдек, у Чемпионлар лигасида икки баҳс ўтказиб, бир марта гол ўтказди.

Сафоновнинг француз гранди билан тузган меҳнат шартномаси 2029 йилнинг ўрталаригача амал қилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Непомняшчий Сафоновни ёш футболчиларга ибрат деб атади