date

Жезуш Роналдуни навбатдаги ўйинда дам олдиради

Жезуш Роналдуни навбатдаги ўйинда дам олдиради

«Ал-Наср» бош мураббийи Жорже Жезуш Криштиану Роналду нима сабабдан яқинлашиб келаётган учрашувни ўтказиб юборишини изоҳлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ар-Риёд клуби чоршанба куни ОФК Чемпионлар лигаси доирасида «Аркадаг»га қарши майдонга тушади. Португалиялик юлдуз ҳужумчи тез орада яна жамоага қайтиши кутилаётган бўлса-да, бу сафар ҳам таркибда бўлмайди.

Жезушнинг айтишича, мураббийлар штаби тиғиз тақвим фонида Роналдуни ва асосий таркибнинг яна бир нечта футболчиларини асрашга қарор қилган. Сабаби эса олдинда Саудия чемпионатида «Ал-Фатеҳ»га қарши муҳим баҳс турибди.

«Роналдуга дам бериш — янгилик эмас. Бу Саудия Арабистонидан ташқарида ўтадиган учрашувларда унинг майдонга тушмай қолиши билан боғлиқ илк ҳолат эмас», — дея Жезушнинг сўзларини келтиради Al Nassr Zone.

Саудия чемпионатининг «Ал-Фатеҳ» — «Ал-Наср» ўйини шанба куни, 14-февралда бўлиб ўтади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Жезуш Роналдуни навбатдаги ўйинда дам олдиради