date

Англия Коста Рика билан ўртоқлик ўйинини келишиб олди

Англия Коста Рика билан ўртоқлик ўйинини келишиб олди

Англия терма жамоаси жаҳон чемпионати старти олдидан навбатдаги ўртоқлик учрашуви бўйича келишувга эришди. The Mirror хабарига кўра, инглизларнинг рақиби Коста Рика терма жамоаси бўлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ўйин 10 июн куни бўлиб ўтади. Аввалроқ Англия 6 июн куни Янги Зеландия билан ҳам назорат баҳсида майдонга тушиши маълум қилинганди. Ҳар иккала учрашув АҚШда, Флорида штатидаги машғулот базаси яқинида ўтказилади, бироқ аниқ стадион ҳозирча очиқланмаган.

Англия ва Коста Рика ҳозиргача икки марта тўқнаш келган. 2018 йилда ўртоқлик ўйинида инглизлар Маркус Решфорд ва Денни Уелбекнинг голлари эвазига 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган, 2014 йилги жаҳон чемпионати гуруҳ босқичида эса томонлар 0:0 ҳисобида дуранг ўйнаган.

17 июн куни Томас Тухел шогирдлари жаҳон чемпионатини Хорватияга қарши учрашув билан бошлайди. Шу гуруҳдан Гана ва Панама ҳам ўрин олган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Англия Коста Рика билан ўртоқлик ўйинини келишиб олди