date

«Ювентус» ҳали сотиб олмаган ҳужумчисини сотмоқчи

«Ювентус» ҳали сотиб олмаган ҳужумчисини сотмоқчи

Туринлик «Ювентус» 25 ёшли бельгиялик ҳужумчи Луи Опендани мавсум якунида мажбурий тарзда тўлиқ трансфер қилиши мумкин. Шартномага кўра, жамоа чемпионатни камида 10-ўринда тугатса, футболчини «РБ Лейпциг»дан сотиб олиши шарт бўлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Айни пайтда «Ювентус» турнир жадвалида 4-ўринда бормоқда ва кескин пасайиб кетиши эҳтимоли катта эмас. Демак, клуб Опенда учун 40,6 миллион евро тўлашига тўғри келади.

Calciomercato хабарига кўра, мураббий Спаллетти ҳужумчининг ўйинидан унча мамнун эмас: Опенда барча мусобақаларда 31 учрашувда атиги 2 та гол урган. Шу сабаб «Ювентус» ёзги трансфер ойнасида футболчи бўйича ечим излаб, уни жамоада ушлаб қолмасликка ҳаракат қилиши мумкин.

Опенда аввалроқ «Ланс», «Витесс» ва «Брюгге» клубларида тўп сурган. Бельгия терма жамоаси сафида эса 27 ўйин ўтказиб, 3 бор рақиб дарвозасини ишғол этган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Ювентус» ҳали сотиб олмаган ҳужумчисини сотмоқчи