date

Ўзбекистонда дам олиш кунлари об-ҳаво қандай бўлади?

Ўзбекистонда дам олиш кунлари об-ҳаво қандай бўлади?

Ўзгидромет маълумотига кўра, мамлакат бўйлаб дам олиш кунлари асосан ёғингарчиликсиз, барқарор об-ҳаво кузатилади. Шу билан бирга, айрим ҳудудларда қисқа муддатли ёмғирлар ва момақалдироқлар эҳтимоли ҳам сақланиб қолади.

Жума куни Тошкент вилояти ҳамда Фарғона водийсининг айрим туманларида қисқа муддатли ёғингарчилик кутилмоқда. Қолган ҳудудларда эса қуруқ ҳаво устувор бўлади. Ҳарорат кун давомида +13…+18 даража атрофида бўлади.

Шанба ва якшанба кунлари Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларининг айрим қисмларида қисқа муддатли ёмғир ва момақалдироқ кузатилиши мумкин. Якшанба куни Фарғона водийсида ҳам баъзи жойларда ёғингарчилик қайд этилади.

Ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилиб боради. Якшанба кундузи кўпчилик ҳудудларда +20…+25 даража, жанубий вилоятларда эса +26…+28 даражагача иссиқлик кузатилади.

19 апрелда республика шимоли-ғарбий ҳудудларида шамол кучайиб, тезлиги 15–20 м/с гача етиши мумкин. Бу пайтда чанг-тўзон кўтарилиши эҳтимоли ҳам мавжуд.

Тоғли ва тоғолди ҳудудларда 17–19 апрел кунлари вақт-вақти билан ёмғир, баланд тоғларда эса ёмғир ва қор аралаш ёғингарчилик кузатилади. Шу боис сел ва сув тошқинлари хавфи сақланиб қолади.

Тошкент шаҳрида дам олиш кунлари қисман булутли ва баъзан ёмғирли бўлиши мумкин. Ҳарорат жума куни +14…+16, шанба +19…+21, якшанба эса +21…+23 даража атрофида бўлади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда дам олиш кунлари об-ҳаво қандай бўлади?