Аср охирида Европа аҳолиси кескин камайиб кетадими?

1 дақиқа ўқиш1.8K
Аср охирида Европа аҳолиси кескин камайиб кетадими?

Европа статистика бошқармаси (Eurostat) маълумотига кўра, Европа Иттифоқи аҳолиси 2025–2100 йиллар оралиғида сезиларли камайишга юз тутиши мумкин. Тахминларга кўра, бу даврда аҳоли сони 53 миллион кишига, яъни 11,7 фоизга қисқаради.

Прогнозларга мувофиқ, 2029 йилга бориб ЕИ аҳолиси 453,3 миллион нафарга етиши мумкин. Бироқ кейинги ўн йилликларда бу кўрсаткич аста-секин пасайиб, 2100 йилга келиб 398,8 миллион нафарга тушиши кутилмоқда.

Демографик таркибда ҳам сезиларли ўзгаришлар кузатилади. 19 ёшгача бўлганлар улуши 20 фоиздан 17 фоизгача камаяди. Меҳнатга лаёқатли 64 ёшгача бўлган аҳоли улуши эса 58 фоиздан 50 фоизга тушиши прогноз қилинмоқда.

Шу билан бирга, қариялар сони ортиши кутилмоқда: 65–79 ёшдагилар улуши 16 фоиздан 17 фоизга, 80 ёш ва ундан катталар эса 6 фоиздан 16 фоизгача кўтарилиши мумкин.

Ҳозирги кунда Европа демографик пирамидаси юқори умр кўриш давомийлиги, паст туғилиш ва паст ўлим кўрсаткичлари билан характерланмоқда. Аҳолининг асосий қисми эса катта ёшдаги меҳнатга лаёқатли қатлам ҳисобига тўғри келмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?