date

«Марсел» бош мураббийликка яна бир номзодни кўриб чиқмоқда

«Марсел» бош мураббийликка яна бир номзодни кўриб чиқмоқда

Франциянинг «Марсел» клуби Роберто Де Дзербининг ишдан бўшатилишидан сўнг бош мураббийлик масаласида яна бир вариантни белгилаб олди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Foot Mercato хабарига кўра, Саудия футболида ишлаётган Сержиу Консейсаудан ташқари, марселликлар Ҳабиб Бейени ҳам тайинлаш эҳтимолини кўриб чиқмоқда.

Бейе аввал «Ренн»да бош мураббий бўлиб ишлаган. У 9 февраль куни сўнгги тўртта учрашувдаги қониқарсиз натижалар сабаб лавозимидан четлатилганди.

Ҳозирда «Марсел» чемпионат жадвалида 21 ўйиндан кейин 39 очко жамғариб, тўртинчи ўринда бормоқда. Ундан юқорида «Лион» (42), «Ланс» (49) ва «ПСЖ» (51) жойлашган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Марсел» бош мураббийликка яна бир номзодни кўриб чиқмоқда