date

Ди Мария Аргентинада симуляция айбловлари остида қолди

Ди Мария Аргентинада симуляция айбловлари остида қолди

Анхел ди Мария ватанга қайтгач, дастлабки ижобий натижалардан кейин мураккаб даврга дуч келди. Бу сафар муаммо унинг ўйинидан кўра кўпроқ рақиблар ва мухлислар норозилиги билан боғлиқ: улар ди Мария майдонда тез-тез симуляция қилади, деб ҳисобламоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Аргентина чемпионати муҳокама қилинадиган форумларда «Нега ди Марияни ҳийлалари учун ҳеч қачон огоҳлантиришмайди», «Ди Мария юлдуз, лекин унинг найранглари энди чидам бўлмас», «шунча савиядаги футболчининг пеналти сўраб, атайлаб йиқилиши ачинарли» каби изоҳлар кўпайган. Собиқ «Манчестер Юнайтед» ва «Реал» футболчиси ҳозирда «Росарио Сентрал» сафида майдонга тушмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Ди Мария Аргентинада симуляция айбловлари остида қолди