date

Эндрикнинг қизил карточкаси бекор қилиниб, сариққа алмаштирилди

Эндрикнинг қизил карточкаси бекор қилиниб, сариққа алмаштирилди

Францияда «Лион» ҳужумчиси Эндрик олган қизил карточка билан боғлиқ баҳсли вазият кўриб чиқилди. Бразилиялик форвард Лига 1 доирасида «Нант»га қарши ўйинда (1:0) майдондaн четлатилганди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Интизомий комиссия йиғилишида қизил карточкани сариқ карточкага алмаштириш ҳақида қарор қабул қилинди. Бу 19 ёшли футболчи учун ўйиндаги иккинчи огоҳлантириш бўлгани сабабли, Эндрик барибир бир ўйинлик дисквалификация олади.

Эндрик қишда Мадриднинг «Реал» клубидан «Лион» сафига ижара асосида келиб қўшилган.

У француз жамоаси таркибида ҳозиргача 4 учрашувда майдонга тушиб, 3 гол ва 1 ассист қайд этди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Эндрикнинг қизил карточкаси бекор қилиниб, сариққа алмаштирилди