date

«Бавария» футболчиси маошини сезиларли оширишни талаб қилмоқда

«Бавария» футболчиси маошини сезиларли оширишни талаб қилмоқда

«Бавария» Конрад Лаймер билан янги шартнома бўйича музокараларни якунлай олмади. Австриялик футболчининг амалдаги келишуви 2027 йил ёзигача мўлжалланган, мюнхенликлар эса уни узоқроқ муддатга клубда ушлаб қолишни хоҳламоқда. Бироқ келишувга келиш осон бўлмаяпти. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Bild хабарига кўра, Лаймер томони бонуслар билан бирга йилига 15 млн евро маош сўрамоқда, клуб эса бундан пастроқ таклиф бермоқда. Ҳозирда 28 ёшли футболчи «Бавария»да тахминан йилига 8–9 млн евро атрофида даромад олади.

Лаймер Венсан Компани жамоасидаги ҳозирги ўрни ва ролини инобатга олиб, маоши оширилишига лойиқ деб ҳисоблайди. 2023 йилдан бери «Бавария» сафида ўйнаётган ярим ҳимоячи сўнгги пайтларда ўнг қанот ҳимоячиси сифатида ҳам майдонга тушмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Бавария» футболчиси маошини сезиларли оширишни талаб қилмоқда