Лапорт Саудия даври ҳақида илк бор очиқ гапирди

Испаниялик ҳимоячи Эмерик Лапорт ҳозирда “Атлетик” Бильбао сафида тўп сурмоқда. Футболчи Саудия Арабистони чемпионатидаги фаолияти даврига оид фикрлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
31 ёшли футболчи айтишича, Саудия Арабистонидаги илк мавсумидаёқ у бу йўл ўзи истаган йўл эмаслигини англаб етган. Клуб эса бироз сабр қилишни сўраган, бироқ вазият ўзгармаган. Лапорт учун оилавий масалалар ҳам муҳим омил бўлганини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, Лапорт Португалия юлдузи Криштиану Роналду билан бир жамоада — “Ал-Наср”да бирга ўйнаган. Испаниялик футболчи клубда жами 69 учрашувда майдонга тушиб, 9 гол урган ва 1 голли узатма амалга оширган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг