date

Моуриньо мураббий сифатида ўсишига Месси туртки берган

Моуриньо мураббий сифатида ўсишига Месси туртки берган

Португалиялик таниқли мураббий Жозе Моуриньо ҳозирда Лиссабоннинг «Бенфика» клубини бошқарар экан, «Барселона»нинг собиқ ҳужумчиси Лионел Месси билан кечган рақобат ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Моуриньонинг айтишича, Месси билан тўқнаш келиш унга мураббий сифатида ривожланиш имконини берган. Унинг таъкидлашича, жамоаси «Барселона»га қарши ҳар сафар майдонга тушганида, у асосий эътиборни Мессига қаратиб, уни қандай тўхтатиш устида бош қотирган.

Эслатиб ўтамиз, Моуриньо аввалроқ Мадриднинг «Реал»и, Лондоннинг «Челси»си ва бошқа бир қатор клубларда ҳам фаолият олиб борган.

Лионел Месси ҳозирда АҚШнинг «Интер Майами» жамоаси шарафини ҳимоя қилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Моуриньо мураббий сифатида ўсишига Месси туртки берган