«Милан» Лука Модрич билан шартномани узайтириши мумкин

Хорватиялик ярим ҳимоячи Лука Модрич Италия чемпионатида узоқроқ муддат қолиши эҳтимолдан холи эмас. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
La Gazzetta dello Sport хабарига кўра, мавсум якунида «Милан» раҳбарияти футболчига шартномани яна бир йилга узайтиришни таклиф қилиши мумкин. Ҳозирги келишув 2026 йил ёзигача амал қилади ва яна бир йилга узайтириш опциясини ҳам ўз ичига олади.
Қайд этилишича, Модричнинг ўзи ҳам жамоада ўзини яхши ҳис қилмоқда, бироқ келажаги борасида ҳозирча якуний қарорга келмаган.
Модрич жорий мавсум А Серияда 22 учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. У миланликлар сафида 2025 йил ёзидан буён тўп сурмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг