Месси 2026 йилги ЖЧда иштирок этмаслиги мумкин

Лионел Месси келаси ёзда Аргентина терма жамоаси сафида 2026 йилги жаҳон чемпионатида майдонга тушмаслиги эҳтимоли бор. The Touchline хабарига кўра, 38 ёшли ҳужумчи мундиални ўтказиб юбориш вариантини ҳам истисно қилмаяпти. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Манбага кўра, ҳаммаси футболчининг жисмоний ҳолатига боғлиқ бўлади. Месси ўзини идеал даражада ҳис қилмаса, ҳатто жуда кичик пасайиш бўлса ҳам, жаҳон чемпионатига бормаслик қарорини қабул қилиши мумкин.
Шунингдек, Месси MLSдаги рақобат даражаси мундиал олдидан энг юқори формага чиқиш учун етарли эмас, деб ҳисоблайди. Шу сабаб у бу омилни тўлиқ жисмоний тайёргарлик билан қоплаш зарурлигини тушунади.
2026 йилги жаҳон чемпионатида Аргентина амалдаги чемпион сифатида титулини ҳимоя қилади. Охирги мундиал финалида “албиселесте” Францияни 3:3 ҳисобидаги дурангдан сўнг пенальтилар сериясида мағлуб этганди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!