date

Жезуш Роналдуни яқин ўйинда дам олдиришга қарор қилди

Жезуш Роналдуни яқин ўйинда дам олдиришга қарор қилди

«Ал-Наср» бош мураббийи Жорже Жезуш Криштиану Роналду нега навбатдаги учрашувда майдонга тушмаслигини изоҳлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ар-Риёд жамоаси чоршанба куни ОФК Чемпионлар лигаси доирасида «Аркадаг»га қарши баҳс олиб боради. Португалиялик юлдуз ҳужумчи тез орада майдонга қайтиши кутилган бўлса-да, энг яқин ўйинда у яна таркибда бўлмайди.

Жезушнинг таъкидлашича, зич тақвим сабаб Роналду ва асосий таркибдаги бир қатор футболчиларга дам бериш режалаштирилган. Мураббий бу қарорни олдинда турган «Ал-Фатеҳ»га қарши муҳим учрашув билан изоҳлади.

«Al Nassr Zone» келтирган иқтибосда Жезуш шунингдек, Роналдунинг Саудия Арабистонидан ташқарида ўтадиган ўйинларни ўтказиб юбориши янгилик эмаслигини ҳам қайд этган.

Саудия чемпионатидаги «Ал-Фатеҳ» – «Ал-Наср» учрашуви шанба, 14 февраль куни бўлиб ўтади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Жезуш Роналдуни яқин ўйинда дам олдиришга қарор қилди