date

Икарди уч гол уриб «Галатасарай» тарихида рекорд ўрнатди

Икарди уч гол уриб «Галатасарай» тарихида рекорд ўрнатди

Туркия чемпионатининг 22-турида «Галатасарай» «Эюпспор»ни йирик ҳисобда мағлуб этди — 5:1. Учрашувнинг асосий қаҳрамони аргентиналик ҳужумчи Мауро Икарди бўлиб, у хет-трик қайд этди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ушбу уч гол Икардига клуб тарихидаги энг сермаҳсул легионер унвонини олиб келди. У руминалик Георге Ҳаждини ортда қолдирди: Ҳажди «Галатасарай» сафида 75 марта рақиб дарвозасини ишғол қилган бўлса, Икардининг ҳисобида энди 76 та гол бор.

Умумий тўпурарлар рўйхатида Икарди ҳозирча еттинчи поғонада қайд этилган. Эслатиб ўтамиз, Мауро Икарди 2023 йилдан бери Туркиянинг «Галатасарай» клубида тўп сурмоқда, бунгача у «ПСЖ» шарафини ҳимоя қилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Икарди уч гол уриб «Галатасарай» тарихида рекорд ўрнатди