date

Томас Франк АПЛдаги уч клуб диққат марказида

Томас Франк АПЛдаги уч клуб диққат марказида

Лондоннинг “Тоттенҳем” клубини аввал бошқарган Томас Франк ёзда яна мураббийлик фаолиятига қайтиши мумкин. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

TEAMtalk хабарига кўра, 52 ёшли даниялик мутахассисга Англия Премер-лигасининг бирданига уч жамоаси қизиқиш билдирмоқда. Мавсум якунида мураббийлар бўйича ўзгаришлар кутилаётган клублар қаторида “Кристал Пэлас”, “Фулҳем” ва “Борнмут” тилга олинмоқда.

Франкнинг сўнгги иш жойи “Тоттенҳем” бўлиб, у жамоани 2025 йил ёзидан жорий йил февралигача бошқарган. Аввалроқ у “Брентфорд”, “Брёнбю” ҳамда Дания ёшлар терма жамоаларида ҳам ишлаган.

АПЛнинг 26-туридан кейин “Тоттенҳем” 29 очко билан турнир жадвалида 16-ўринда бормоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Томас Франк АПЛдаги уч клуб диққат марказида