date

Арбелоа «Бенфика» билан ўйин олдидан қийинчиликни тан олди

Арбелоа «Бенфика» билан ўйин олдидан қийинчиликни тан олди

Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Альваро Арбелоа Чемпионлар лигасида «Бенфика»га қарши бўладиган баҳс арафасида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Мутахассис Лиссабонда жамоасидан максимал даражадаги ўйин кутаётганини таъкидлади: «Биз у ерда юқори савияда футбол кўрсатишимиз керак. Осон бўлмаслигини яхши биламиз. Сешанба куни ғалаба учун бор кучимизни беришимиз шарт», — дея Арбелоанинг сўзларини The Touchline келтиради.

Эслатиб ўтамиз, Чемпионлар лигаси умумий босқичининг сўнгги турида «Реал» сафарда «Бенфика»га 2:4 ҳисобида ютқазганди ва бу натижа португалияликларнинг плей-оффга чиқишига ёрдам берган.

Чемпионлар лигаси плей-офф саралаш босқичидаги «Бенфика» — «Реал» жуфтлигининг илк учрашуви 17 февраль куни бўлиб ўтади. Старт ҳуштаги 01:00 да (Тошкент вақти билан) янграйди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Арбелоа «Бенфика» билан ўйин олдидан қийинчиликни тан олди