Арбелоа «Бенфика» билан ўйин оғир кечишини таъкидлади

Мадриднинг «Реал» жамоаси бош мураббийи Альваро Арбелоа Чемпионлар лигасида «Бенфика»га қарши бўладиган учрашув олдидан фикрлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Мутахассиснинг айтишича, Лиссабондаги баҳсда «Реал» юқори даражадаги ўйин намойиш этиши шарт. Арбелоа «Бенфика»га қарши сафардa осон бўлмаслигини тан олди ва сешанба куни ғалаба учун бор кучни ишга солиш зарурлигини қайд этди.
Эслатиб ўтамиз, Чемпионлар лигаси умумий босқичининг сўнгги турида «Реал» сафардa «Бенфика»га 2:4 ҳисобида ютқазган, натижада португалияликлар плей-офф йўлланмасини қўлга киритган эди.
Чемпионлар лигаси плей-офф босқичи саралаш раундидaги «Бенфика» — «Реал» жуфтлигининг илк учрашуви 17-февраль куни бўлиб ўтади. Ўйин 01:00 да (Тошкент вақти билан) бошланади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!