date

Арбелоа «Бенфика» билан ўйин оғир кечишини таъкидлади

Арбелоа «Бенфика» билан ўйин оғир кечишини таъкидлади

Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Алваро Арбелоа Чемпионлар лигасида «Бенфика»га қарши бўладиган баҳс арафасида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Мутахассис Лиссабондаги учрашувда жамоа юқори савияда ўйнаши шартлигини қайд этди. Арбелоа фикрича, рақиб майдонидаги ўйин осон бўлмайди ва ғалаба учун футболчилар сешанба куни бор кучини ишга солиши керак.

Эслатиб ўтамиз, Чемпионлар лигасининг умумий босқичи якуний турида «Реал» сафардa «Бенфика»га 2:4 ҳисобида имкониятни бой берган, бу натижа португалияликларнинг плей-оффга чиқишига ёрдам берганди.

Чемпионлар лигаси стиковий раунди доирасидаги «Бенфика» — «Реал» илк учрашуви 17-февраль куни бўлиб ўтади. Ўйин 01:00 да (Тошкент вақти билан) бошланади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Арбелоа «Бенфика» билан ўйин оғир кечишини таъкидлади