Арбелоа «Бенфика» билан учрашув оғир бўлишини айтди

Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Альваро Арбелоа Чемпионлар лигасида «Бенфика»га қарши бўладиган учрашув олдидан фикрлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Мутахассиснинг таъкидлашича, жамоа Лиссабонда юқори даражадаги ўйин намойиш этиши шарт. «Қийин бўлишини биламиз. Сешанба куни ғалаба учун бор кучимизни ишга солишимиз керак», — деди Арбелоа.
Эслатиб ўтамиз, Чемпионлар лигаси умумий босқичининг сўнгги турида «Реал» сафарда «Бенфика»га 2:4 ҳисобида ютқазганди. Ўша натижа португалияликларнинг плей-оффга чиқишига ёрдам берган эди.
Чемпионлар лигаси стиковой раундининг илк баҳси «Бенфика» ва «Реал» ўртасида 17 февраль куни бўлиб ўтади. Учрашув 01:00 да (Тошкент вақти билан) старт олади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг