Элагин Роналдунинг бойкотдан кейинги қайтишини олқишлади

Саудия Арабистони чемпионатининг 22-турида сафарда ўтган учрашувда «Ал-Наср» «Ал-Фатех»ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Баҳсдаги голлардан бирини 41 ёшли ҳужумчи Криштиану Роналду урди — у бойкотдан сўнг майдонга қайтиб, дарҳол натижа кўрсатди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашувдан кейин футбол шарҳловчиси Александр Элагин юлдуз португалияликнинг ўйинига юқори баҳо берди. Элагин ижтимоий тармоқларда Роналду нафақат гол ургани, балки ҳимояда ҳам фаол ишлагани, бир неча бор жарима майдончасида тўпни узоқлаштиргани ва «гўё боладек югураётгани»ни таъкидлади.
Жорий мавсум Саудия Арабистони чемпионатида Роналду 19 та ўйинда 18 та гол уришга улгурди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг