date

Беллингем фаолиятидаги энг оғриқли омадсизликни эслади

Беллингем фаолиятидаги энг оғриқли омадсизликни эслади

Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем фаолиятида ҳануз ёдидан чиқмайдиган энг аламли лаҳза қайси эканини айтиб берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Англиялик футболчи “Боруссия” Дортмунд сафида Бундеслигада сўнгги турда қўлдан бой берилган чемпионликни эслади. “Майнс” устидан ғалаба “асаларилар”ни чемпион қиларди, бироқ учрашув 2:2 ҳисобида якунланди ва олтин медаллар яна “Бавария”га насиб этди.

“Ҳали ҳам мени қувиб юрадиган омадсизликми? Мавсумнинг охирги кунида “Боруссия” билан қўлдан кетган чемпионлик. Эслатганингиз учун раҳмат”, — дея футболчининг сўзларини Madrid Zone келтиради.

Эслатиб ўтамиз, Беллингем 2023 йил ёзида — Германиядаги ўша драматик якундан кўп ўтмай — Дортмунддан “Реал”га кўчиб ўтган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Беллингем фаолиятидаги энг оғриқли омадсизликни эслади