«Лион» «Ница»ни мағлуб этиб, ғалабалар сериясини узайтирди

Лига 1нинг айни пайтдаги энг барқарор жамоаларидан бири бўлиб турган «Лион» 22-тур доирасида ўз майдонида «Ница»ни қабул қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда Павел Шулцтнинг кескинлаштирган узатмасидан сўнг Корентен Толиссо ҳисобни очди — 1:0. 64-дақиқада эса Шарл Ванҳутт жарима майдонига йўлланган тўпни тўхтатиб қолди, Ной Нарти эса дарвозани аниқ нишонга олди — 2:0.
Ушбу ғалабадан кейин «Лион» турнир жадвалида учинчи ўриндаги ўрнини мустаҳкамлаб, пешқадамдан 7 очко ортда қолмоқда. «Ница» эса 14-поғонада бормоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг