date

Гарри Кейн 21 асрда пенальтилар бўйича учинчи бўлди

Гарри Кейн 21 асрда пенальтилар бўйича учинчи бўлди

Мюнхеннинг “Бавария” клуби ҳужумчиси Гарри Кейн фаолиятидаги 100-пенальтини аниқ ижро этди. Англиялик форвард Бундеслигада “Вердер”га қарши учрашувда (3:0) 11 метрлик зарбани голга айлантирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ўша ўйинда 32 ёшли футболчи яна бир муҳим маррани ҳам забт этди — умумий ҳисобда профессионал фаолиятидаги голлари сони 500 тага етди.

FIFA World Cup Stats маълумотига кўра, Кейн 21 асрда пенальтидан 100 та гол урган бор-йўғи учинчи футболчига айланди. Бу кўрсаткичда ундан фақат Криштиану Роналду (181) ва Лионель Месси (112) олдинда.

Гарри Кейн “Бавария” сафига 2023 йилда “Тоттенҳэм”дан кўчиб ўтганди. У фаолиятининг катта қисмини Лондон клубида ўтказган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Гарри Кейн 21 асрда пенальтилар бўйича учинчи бўлди