date

Ҳейтингa «Тоттенҳэм»ни 33 кундан сўнг тарк этди

Ҳейтингa «Тоттенҳэм»ни 33 кундан сўнг тарк этди

Январь ўртасида «Тоттенҳэм» Жон Ҳейтингa мураббийлар штабига қўшилганини эълон қилганди. Орадан кўп ўтмай клуб Премьер-лигадаги омадсиз натижалар сабаб бош мураббий Томас Франк билан хайрлашди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Бир неча кундан кейин «шпорлар»ни Игор Тудор қабул қилиб олди. Хорватиялик мутахассис мавсум охиригача мўлжалланган қисқа муддатли шартнома имзолади.

The Athletic хабарига кўра, Тудор тайинланганидан сўнг Жон Ҳейтингa клубни тарк этган. Нидерландиялик мураббий «Тоттенҳэм»да бор-йўғи 33 кун ишлашга улгурди.

Ҳозир «Тоттенҳэм» Англия чемпионати турнир жадвалида 16-ўринда бормоқда. Жамоанинг навбатдаги ўйини 22-февраль куни «Арсенал»га қарши дербида бўлиб ўтади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Ҳейтингa «Тоттенҳэм»ни 33 кундан сўнг тарк этди