date

Роналдуни Европа гранд клубига қайтариш учун қўнғироқлар бошланди

Роналдуни Европа гранд клубига қайтариш учун қўнғироқлар бошланди

Криштиану Роналду «Ан-Наср» билан келишмовчиликларни юмшатиб, бойкотдан кейин яна майдонга қайтди. Шунга қарамай, ёзда юлдузли португалиялик клубини ўзгартириши эҳтимоли сақланиб қолмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

The Touchline хабарига кўра, агент Жорже Мендеш аллақачон Европанинг топ клублари билан боғланиб, 41 ёшли Роналдуга ёзги трансфер ойнасида шартнома таклиф қилмоқда.

Бир неча йил аввал ОАВда Роналду «Манчестер Юнайтед»дан кетганидан кейинги келишмовчиликлар фонида Мендеш билан ҳамкорликни тўхтатгани ҳақида ёзилганди. Бироқ Transfermarkt маълумотларига кўра, Криштиану ҳануз Мендеш агентлиги мижозлари қаторида.

Роналду ва «Ан-Наср» ўртасидаги амалдаги шартнома 2027 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Роналдуни Европа гранд клубига қайтариш учун қўнғироқлар бошланди