Букмекерлар «Бенфика» ва «Реал» ўйинида ким фаворит эканини айтди

Бугун, 2026 йил 17 февраль куни Лиссабондаги «Бенфика» УЕФА Чемпионлар лигаси 1/16 финалининг илк учрашувида Мадриднинг «Реал» клубини ўз майдонида қабул қилади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Букмекерлар баҳосига кўра, «Реал»нинг ғалаба қозониш эҳтимоли 50,7% деб кўрсатилган. Дурранг натижа 24,1% эҳтимол билан баҳоланмоқда, «Бенфика»нинг ютиши эса 25,2% дея тахмин қилинмоқда.
Учрашувнинг тахминий бошланғич таркиблари ва жонли трансляцияси спорт порталимизда тақдим этилади. Ўйин 01:00 да (Тошкент вақти билан) старт олади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг