Тошкентда оммавий жанжал: саккиз йигитга жиноят иши қўзғатилди

Тошкент шаҳрида бир гуруҳ ёшлар ўртасида содир бўлган жанжал ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Воқеа акс этган видео лавҳа тарқалиб, фойдаланувчилар ўртасида турли фикрлар ва баҳсларга туртки берди.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси расмий муносабат билдириб, воқеанинг тафсилотларини очиқлади.
Маълум қилинишича, ҳодиса пойтахтнинг Учтепа туманида жойлашган Заргарлик кўчасида содир бўлган. Саккиз нафар фуқаро ўзаро тортишувга киришиб, жамоат жойида тартиб-қоидаларни қўпол равишда бузган. Улар ўз ҳаракатлари билан атрофдагиларга ноқулайлик туғдириб, жамоат тартибига путур етказган.
Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида жанжал иштирокчиларининг шахси аниқланиб, улар қонунчиликда белгиланган тартибда ушланган. Барча ҳужжатлар расмийлаштирилиб, гумонланувчилар туман ички ишлар органларига топширилган.
Жанжал қатнашчиларидан бири ўз ҳаракатларига изоҳ бериб, содир бўлган ҳолатдан пушаймон эканини билдирди:
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар маълум қилишича, мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси — безорилик бўйича жиноят иши қўзғатилган. Айни пайтда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Мутахассислар бундай ҳолатлар жамоат хавфсизлигига жиддий таҳдид солишини таъкидлаб, фуқароларни қонунларга риоя қилиш ва низоларни тинч йўл билан ҳал этишга чақирмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!