Де Рон «Аталанта» Дортмундга қўрқмасдан йўл олади

Европа Чемпионлар лигаси плей-офф босқичи доирасида Италия «Аталанта»си сафларда Дортмунднинг «Боруссия»сига қарши майдонга тушади. Жамоа ярим ҳимоячиси Мартен де Роннинг айтишича, бергамоликлар кучли рақибдан чўчимаяпти. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Бельгиялик футболчи «Боруссия»нинг ҳужумда самарали ўйнашини, бироқ ҳимояда ҳам хатоларга йўл қўйишини таъкидлади. Унинг фикрича, «Аталанта» учрашув давомида, хусусан Бильбаодаги ўйиндагидек бўшашиб қолмасдан, барча 90 дақиқа максимал диққат билан ҳаракат қилиши керак.
Жамоалар ўртасидаги илк баҳс 17 февраль куни Германияда ўтади, жавоб учрашуви эса 25 февральда Бергамода бўлиб ўтади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг